Ҳаётда тўғри касб танлаш муваффақиятли келажакнинг гаровидир. Чунки, инсоннинг аксарият вақти иш жараёнларида ўтади. Шу сабабдан ҳам киши ўзи учун севимли ҳунарни ўрганиши, ўзи ёққан касб билан шуғулланиши керак. Қўнғирот тумани «моно маркази»да бандлик бўлими, прокуратура ва ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликта » Ишга марҳамат» меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада 46 та давлат ва хусусий секторлар ўзларида мавжуд бўлган 200 дан ортик бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмаркага 140 дан ортиқ фуқаролар катнашиб, ўзларига мос бўлган бўш иш ўринлари билан танишди. Ярмаркада ҳоким ёрдамчилари томонидан ижтимоий реестр ва «Аёллар дафтари»да турган 13 та фуқароларга тикув машинаси субсидия асосида олиб берилди ва бандлиги таъминланди.Бу каби ярмаркаларнинг давомли ташкил этилиши, ишсиз бўлган фуқароларимиз учун ўзларига муносиб иш ўрни топишда муҳим аҳамият касб этади.