ЧЕГАРАБУЗАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Одамзод иложсизлик ва ҳуқуқий саводсизлик ортидан қонунбузарлик қилишга қўл урар экан. Бироқ, улар қонунни билмаслик жазодан озод қилинмаслигини асло ёддан чирмасликлари керак.
Ёши 60дан ошиб қолган, ақли хуши жойида, 3 нафар фарзанднинг онаси бўлган Аллаярова Гулноза Шодиевна (исм-шарифи ўзгартирилган) бир неча йиллар давомида Қозоғистон ҳудудида ишлаш мобайнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўйган. Ундан сўнг, Г.Аллаярова ҳуқуқий саводсизлиги сабабли ҳужжатларини йўқотиб қўйганлиги бўйича тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилмасдан ишлашда давом этган.
2023 йилнинг куз фаслида Г.Аллаярованинг Ўзбекистонда яшовчи қизининг тўй маросими белгиланганлиги ҳақида хабардор бўлганидан сўнг, зудлик билан Ўзбекистонга қайтиш чораларини кўрган. У гарчи оқ-у қорани ажратиб олишни биладиган ва Давлат чегарасида белгиланган тартибни бузиб ўтган ҳолда ҳаракатланиш учун жазо муқаррарлигига қарамасдан тегишли ҳужжатлари йўқ бўлганлиги учун “қозоқ-ўзбек” чегарасини бузиб ўтишга аҳд қилиб, Қозоғистон ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига чегара сим тўсиқларининг остидан ўтишни режалаштирган.
Орадан бирмунча вақт ўтиб, Г.Аллаярова Қозоғистон ҳудудининг Ўзбекистон билан чегарадош қисми ҳисобланган “Даут-ата автойўл” халқаро ўтказиш пунктининг атрофидан, чегара сим тўсиқларининг тагидан ноқонуний равишда ўтиб, Ўзбекистон томонга ҳаракатланишни бошлаган пайтида чегара ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинди. Ундан сўнг, фуқарога нисбатан давлат чегарасини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) жиноят иши қўзғатилиб, одил судлов учун Қўнғирот тумани жиноий ишлар бўйича судига юборилган.
Суд фуқаро Г.Алламуратованинг ноқонуний хатти-ҳаракатларида қонунбузарлик аломатлари мавжуд эканлиги сабабли тегишли тартибда жазо тайинлаш бўйича хукм чиқарган.
Зотан, ҳар бир ишнинг моҳиятини ва унинг охири нима билан якунланишини тўлиқ англаб етган инсонгина бундан ҳолатларга осонлик билан илиниб қолмайди ва қонунбузарликка йўл қўймайди.

Skip to content