ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАРЗИДА ЎТКАЗИЛДИ

Ёшлар келажагимиз. Мамлакатимиздаги сиёсатнинг асоси ҳам айнан уларга бағишланган. Бу борада туманимизда ҳам ёшлар билан турли учрашувлар, уларнинг билим ва салоҳиятларини ошириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида Қўнғирот тумани ҳокими Бекзод Мадаминовнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувга МҚХ туман бўлими бошлиғи Э.Исматов иштирок этди. Учрашувда туман ҳокими ёшларнинг тадбиркорлик учун ер ажратиб бериш, кредит масалалари, уй-жой, ишга жойлашиш каби мурожаатларини тинглади. Ҳар бир мурожаатнинг амалий ижроси бўйича ҳоким тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди ҳамда ижроси назоратга олинди.  Тадбирда ихтидорли ёшларга қимматбаҳо совғалар, » Ёшлар дафтари» да киритилган 6  ёшга 21 миллион 600 минг сўм миқдорида   контракт пуллари тўлаб берилганлиги ҳақида ваучерлар, 6 ёшга 8 миллион 600 минг сўм миқдорида  6 ойлик ўқув курслари маблағлари тўла, берилганлиги хақида ваучерлар топширилди.Таъбир жоиз бўлса, жойларда ўтказилаётган бу каби мулоқотлар анчадан бери ечилмай келинаётган жуда кўп масалаларни ҳал этишда муҳим ўрин тутади десак муболаға бўлмайди.

   

 

 

Skip to content