Қўнғирот Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми базасида жойлашган 1-сектор штабида Қўнғирот тумани ҳокими Бекзод Мадаминовнинг навбаттаги сайёр қабули ташкил этилди. Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида ўтказилган ушбу сайёр қабулда мурожаат этувчиларнинг шикоятлари, таклиф ва истаклари ўрганилиб, ечимга келтирилиши назоратга олинди. Қабулда аҳолидан йўл созлаш, коммунал хизматлар сифатини яхшилаш, тиббий ёрдам ,кредит олиш, бандлик каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Ушбу масалаларни ечимга келтириш ва аҳолига қулай турмуш шароитини яратиш бўйича масъулларга зарурий топшириқлар берилди.