Қўнғиротта 94 нафар мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар топширилди

Тумандаги  та умумтаълим мактабларининг 11-синфини 1495 нафар ўғил-қиз тамомлади. Улар орасида иқтидор ва истеъдодлар талайгина. Буни битирувчиларнинг 66 нафари фанларни аъло баҳоларга ўзлаштиргани ва намунали хулқи учун олтин медал, 28 нафари эса кумуш медалга сазовор бўлганида кўриш мумкин.
Туман Маданият марказида ташкил этилган тадбирда озод ва обод юртнинг эртанги куни эгалари сифатида қанот ёзиб, келажак сари дадил парвозга чоғланган битирувчиларга медаллар топширилди.
Тадбирда битирувчиларнинг ота-оналари ҳамда ўқитувчилари иштирок этишди.

Skip to content