Қўнғирот тумани ҳокими Бекзод Мадаминов “Ханжап” маҳалласи аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди. Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида ўтказилган ушбу сайёр қабулда мурожаат этувчиларнинг шикоятлари, таклиф ва истаклари ўрганилиб, ечимга келтириш учун тегишли идора ва муассасалар раҳбарларига йўналтирилди. Қабулда аҳолидан йўл созлаш, сув ва электр таъминотини яхшилаш, тиббий ёрдам ,кредит олиш, бандлик каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Ушбу масалаларни ечимга келтириш ва аҳолига қулай турмуш шароитини яратиш бўйича масъулларга зарурий топшириқлар берилди.
Қўнғирот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати