Очиқ бюджет порталида ғолиб Қўнғирот тумани Азатлиқ МФЙ да жойлашган ХТБ га қарашли 36-сонли умумтаълим мактабининг иситиш тизимини таъмирлаш ишлари бошланган

2022 йилнинг февраль-март ойларида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида Қўнғирот тумани бўйича жами фуқаролар томонидан 654 таклифлар билдирлди шундан 247 таси ишчи комиссия томонидан саралаб олинди.

2022 йил учун туман бюджети параметрида кўзда тутилган 5 фоиз маблағлар доирасида ҳамда қўшимча маблағлар ҳисобидан жами 3,6 млрд сўм маблағлар жорий йилнинг 1-мавсум ташаббусли бюджет жараёни учун йўналтирилди. Бу маблағлар доирасида март ойида ўтказилган ташаббусли бюджет жарёнлари якунларига кўра амалга ошириш қиймати 3,2 млрд сўмни ташкил этган 4 та лойиҳалар ғолиб деб топилди.

2022 йил 1-мавсумда  ғолиб деб топилган лойиҳалар бўйича манзилли рўйхат шакллантирилди ва бу таклифларни молиялаштириш учун Халқ депутатлари Кенгашининг 2022 йил 11-апрель куни VI-43-54-13-К/22-сонли қарори қабул қилинди. Порталда ғолиб деб топилган ҳар бир лойиҳа учун ҳисобварақлар очилиб тегишли маблағлар ўтказиб берилди. Бугунги кунга келиб ғолиб деб топилган лойиҳалар бўйича:

Очиқ бюджет порталида ғолиб 1-таклиф Қўнғирот тумани Қипшақ ОФЙ Еркин овул ички кўчаларини таъмирлаш бўйича проект смета ҳужжатлари тайёрланиб маблағлари ўтказилган ва ҳозирги кунда экспертиза ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Очиқ бюджет порталида ғолиб 2-таклиф Қўнғирот тумани Саноат МФЙ         К. Нурмухаммедов кўчасига пиёдалар йўлини қуриш бўйича проект смета ҳужжатлари, экспертиза ҳужжатлари тайёрланиб маблағлари ўтказилган. Ҳозирги кунда энг яхши таклифларни танлаш бўйича пудратчи аниқланиб, МЧЖ “Талант қурилиш” билан шартномалар имзоланиб ва аванс тўловлари ўтказилди.

Очиқ бюджет порталида ғолиб 3-таклиф Қўнғирот тумани Азатлиқ МФЙ да жойлашган ХТБ га қарашли 36-сонли умумтаълим мактабининг иситиш тизимини таъмирлаш учун проект смета ҳужжатлари, экспертиза ҳужжатлари тайёрланиб маблағлари ўтказилган. Ҳозирги кунда энг яхши таклифларни танлаш бўйича пудратчи аниқланиб, МЧЖ “Ремонтно-механическое и строительное предприятие” билан шартномалар имзоланиб ва аванс тўловлари ўтказилди, ҳозирги кунда иситиш тизими таъмирлаш ишлари бошланган.

Очиқ бюджет порталида ғолиб 4-таклиф Қўнғирот тумани АЖинияз ОФЙ да жойлашган ХТБ га қарашли 20-сонли умумтаълим мактабининг филиалини реконструкция қилиш учун проект смета ҳужжатлари тайёрланиб маблағлари ўтказилган ва ҳозирги кунда экспертиза ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Skip to content