САЙЁР ҚАБУЛ- МУРОЖААТЛАРГА ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПИШ УСУЛИ

«Ханжап» МФЙ да Қўнғирот тумани ҳокимининг навбаттаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Туман ҳокими ўринбосори, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этган сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Аслида ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, одамларимизнинг бахтли яшашини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам.

Зеро, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, ижобий ҳал этиш устувор масала сифатида илгари сурилгани халқимизнинг давлатдан, жамиятдан рози бўлиб бўлишида муҳим омил бўлмоқда.
Айни пайтда “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, деган шиорлар ҳаётимиз мазмунига айланиб улгурди.

Инсон манфаатларини ҳимоя қилиш учун раҳбарлар халқ билан мулоқот қилиши, фуқароларнинг дарду ташвишлари, орзу ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиши кераклигини даврнинг ўзи таъқозо этмоқда, Бугунги сайёр қабулда ҳам ҳар бир мурожаат атрофлича таҳлил этилиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Қабул давомида фуқаролардан 27 та мурожаат тушган бўлса, уларнинг кўпчилиги жойида ижобий ечим топди. 9 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди ва айирим мурожаатлар юзасидан ўрганиш талаб этилганлиги сабабли кўриб чиқиш жараёнига қабул қилинди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган мулоқотнинг бундай бетакрор тизими халқимиз турмуш даражасини юксалтиришга қаратилганлиги билан янада аҳамиятлидир.

Skip to content