ТАБИИЙ ТОЗА МАҲСУЛОТЛАР- ДАСТУРХОНИМИЗ КЎРКИ

Абат ака Якубов «Санаат» маҳалласида истиқомат қилади. Беш йил аввал кредит ҳисобидан ихчамгина ҳовлисида бир сотихдан зиёд мўъжазгина иссиқхона қуриб, помидор, бодринг, саримсоқ пиёз етиштиришни бошлаган.
—  Томорқамиз кичкина, бор-йўғи бир ярим сотих, аммо ундан йилига икки марта ҳосил оламиз, – дейди ёши 75 ни қаршилаган ҳожи ота– Даромад ҳам шунга яраша. Аслида бир сотих ери бор одам, бой одам. Мана, март ойида эккан бодрингни сотиб бошладик.“Излаган имкон топади”деган.

Суҳбат давомида қўй -эчкилари, товуқлари борлигини эшитиб, тўғриси, у кишига ҳавасимиз янада ортди. Хонадондан қайтар эканмиз, билганга томорқа ҳақиқий хазина эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик.

Skip to content