“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди республикамизнинг экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларида яшовчи аҳолига сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саломатлик поезди» акциясини ўтказмоқда.“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган хайрия акцияси доирасидаги навбатдаги “Саломатлик поезди»даги мутахассислар томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудлари «Қорақалпоғистон», «Жаслиқ» станциялари аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Тошкент–Қорақалпоғистон–Жаслиқ–Тошкент йўналишидаги “Саломатлик поезди» 30- апрелга қадар аҳолига тиббий ёрдам кўрсатади. “Саломатлик поезди»да юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатмоқда.Мазкур поезд Қорақалпоғистон, Жаслиқ станцияларининг яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб-интернатларига тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатади.