Сайёр қабул: мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

Қўнғирот тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Б.Мадаминов сектор ҳудудидаги «Ханжап» МФЙ да фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан бандлик, уй-жой, кадастр хизмати, кредит ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қилиниб, уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди.
Тегишли мутасаддилар иштирок этган сайёр қабулда фуқаролар томонидан қилинган 50 дан ортиқ мурожаатлар тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, уларни қаноатлантириш чоралари кўрилди.
Сайёр қабулда мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айримларига қонуний тушунтириш берилиб, муддат талаб қиладиганлари эса тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ҳар ҳафтанинг сешанба куни Қўнғирот тумани ҳокимининг фуқаролар билан сайёр қабуллари бўлиб ўтмоқда.
Зеро, ҳар бир мурожаат туман ҳокимининг назоратида.

Skip to content