
Вьетнам пиллачилик соҳаси тадбиркорлари Самарқанд вилояти пиллачилик салоҳияти билан танишди.
Жумладан, улар Самарқанд вилоятидаги Пастдарғом туманида жойлашган пилла хомашёсини қайта ишлашга ихтисослашган «Elbek TRJ» корхонаси пиллачилик кластери фаолиятини ўрганди.

Меҳмонларга бир қанча маҳаллий ипак маҳсулотлари ҳамда корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати, имкониятлари ҳақида маълумот берилди.


Вьетнамликлар корхона ипак маҳсулотларининг турлари ва сифатига қизиқиш билдирди ҳамда 5 миллион долларлик ипак маҳсулотларини сотиб олишга келишиб олинди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА