
Шундай тадбирларнинг бирида Оққўрғон туманидаги Ҳосилдор маҳалласида жойлашган “Шоҳруҳия шаҳристони” археология ёдгорлигининг 16 гектар ер майдони қонунчилик талабларига зид равишда хусусий корхонага узоқ муддатга ижарага бериб юборилгани аниқланди.
Оқибатда ушбу ёдгорлик ҳудудида ўзбошимчалик билан қазилма ишлари олиб борилиб, тарихий объектга жуда кўп миқдорда – 315 миллион сўмлик зарар етказилган.
Оққўрғон туманида қурилиш ҳамда кадастр бўлими мансабдор шахслари Ҳамид Олимжон номли маҳаллада жойлашган “Қийритепа” археология ёдгорлигининг 0,4 гектар ер майдонида ноқонуний равишда сув иншоотининг қурилишига йўл қўйган. Оқибатда тарихий объектга жуда кўп миқдорда – 180 миллион сўм зарар етказилган.
Бош прокуратура матбуот хизматидан маълум қилишларича, текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Н.Абдураимова,
ЎзА