Қўнғирот туманининг чекка ҳудудидаги “Елабат” ШФЙдаги «Қўнғирот Сода заводи» ходимлари билан “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Миссионерлик ва прозелитизмнинг мудҳиш оқибатлари” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда диний соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсати моҳияти, ноқонуний равишда диний мазмундаги материалларни тарқатиш ва ўзбошимчалик билан диний тарғибот олиб бориш, ижтимоий тармоқларда диний мутаассиб, ақидапарас, радикал оқимлар тасирига тушиб қолишнинг олдини олиш, миссионерлик моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бош мутахассиси Ю.Қалекеев, туман ИИБ ТЭҚК оператив вакиллари Ж.Палымбетов ва Л.Тауекеловлар сўзга чиқди.
Тадбирда қатнашганлар мавзуга оид қизиқтирган саволларига жавоблар олди.