Табиий газдан оқилона фойдаланиш орқали уларни аҳолига янада ишончли, барқарор ва етарлича етказиб берилишини таъминлаш бош мақсадимиз

Қўнғирот тумани Газ тармоқлари корхонаси ходимлари хизмат бошликлари Д.Абдалиев хамда Н.Каримбаев лар ва туман прокуратураси ходими М.Саркитбаев ҳамкорлигида 2023 йилнинг ўтган даврида табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши аҳволини ўрганишлар натижасида жами 27 та қоидабузарликлар аниқланиб, ушбу қоидабузарликлар оқибатида давлат манфаатларига 34624,0 млн сўм миқдорда қўшимча тўловлар  ҳисобланиб, шундан 31384,0 млн. сўмлик қўшимча тўловлар ундирилиши таъминланди. Аниқланган қоидабузарликлар бўйича 27 нафар шахсга нисбатан тўпланган материаллар маъмурий чора кўриш учун Қўнғирот тумани ИИБга юборилди.

Бугунги кунда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қонунбузарликлар салмоғи ортиб бормоқда. Мазкур муаммоларни бартараф этиш билан бирга энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилган.

Хусусан, умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд уларни ҳисобга олиш асбоблари ва пломбаларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек, ушбу қилмишларни коммунал хизмати ташкилотларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари билан тил бириктириб, содир этилган жиноят ҳолатлари эндиликда ўғрилик жинояти деб баҳоланиши назарда тутиляпти.

Шу билан бирга, Жиноят кодексига “тижорат мақсади” тушунчаси киритилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг муайян фаолиятида фойда, даромад олиш, наф кўришга қаратилган мақсад экани белгиланмоқда.

Табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик учун назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари прокуратура органлари томонидан амалга оширилиши қонун билан мустаҳкамланмоқда.

Бугунги кунда табиий газдан оқилона фойдаланиш орқали уларни аҳолига янада ишончли, барқарор ва етарлича етказиб берилишини таъминлаш ҳамда тизимда турли талон-торожликларнинг олдини олишда бундай қонунларга эҳтиёж зарур эди.

Электр, газ ва водопроводдан тижорат мақсадларида қонунга хилоф равишда фойдаланиш – ўғирлик деб белгиланмоқда. Сабаби оддий: мазкур неъматлар халқимизники, яъни кўпчиликнинг ҳақи. Шундай экан уларни талон-торож қилиш, ўғирлаш кўпнинг ҳақига хиёнат қилиш билан баб-баравар. Демак, жавобгарлик ҳам шунга яраша қатъий бўлади.

 Хурматли табиий газ истеьмолчилари ёнилги энергиясини тежаш хар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир. Сабаби келажак авлодга табиий газ бойликларимизни тежаб фойдаланиш оркали колдира оламиз

Skip to content