Электр энергиясидан оқилона фойдаланиш орқали уларни аҳолига янада ишончли, барқарор ва етарлича етказиб берилишини таъминлаш бош мақсадимиз

Қўнғирот тумани Электр тармоқлари корхонаси ва туман прокуратураси ҳамкорлигида 2023 йилнинг ўтган даврида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши аҳволини ўрганишлар натижасида жами 36 та қоидабузарликлар аниқланиб, ушбу қоидабузарликлар оқибатида давлат манфаатларига 162596,46 млн сўм миқдорда қўшимча тўловлар ундирилган ҳисобланиб, шундан
142698,73 млн. сўмлик қўшимча тўловлар ундирилиши таъминланди. Аниқланган қоидабузарликлар бўйича 31 нафар шахсга нисбатан тўпланган материаллар маъмурий чора кўриш учун Қўнғирот тумани ИИБга юборилди.

Бугунги кунда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қонунбузарликлар салмоғи ортиб бормоқда. Мазкур муаммоларни бартараф этиш билан бирга энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилган.

Хусусан, умумий фойдаланишдаги электр энергиси тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд уларни ҳисобга олиш асбоблари ва пломбаларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек, ушбу қилмишларни коммунал хизмати ташкилотларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари билан тил бириктириб, содир этилган жиноят ҳолатлари эндиликда ўғрилик жинояти деб баҳоланиши назарда тутиляпти.

Шу билан бирга, Жиноят кодексига “тижорат мақсади” тушунчаси киритилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг муайян фаолиятида фойда, даромад олиш, наф кўришга қаратилган мақсад экани белгиланмоқда.

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари прокуратура органлари томонидан амалга оширилиши қонун билан мустаҳкамланмоқда.

Бугунги кунда электр энергиясидан оқилона фойдаланиш орқали уларни аҳолига янада ишончли, барқарор ва етарлича етказиб берилишини таъминлаш ҳамда тизимда турли талон-торожликларнинг олдини олишда бундай қонунларга эҳтиёж зарур эди.

Электр, газ ва водопроводдан тижорат мақсадларида қонунга хилоф равишда фойдаланиш – ўғирлик деб белгиланмоқда. Сабаби оддий: мазкур неъматлар халқимизники, яъни кўпчиликнинг ҳақи. Шундай экан уларни талон-торож қилиш, ўғирлаш кўпнинг ҳақига хиёнат қилиш билан баб-баравар. Демак, жавобгарлик ҳам шунга яраша қатъий бўлади.

Skip to content