16 сентябрь – «Халқаро озон қатламини химоя қилиш куни»

2022-йилнинг 9-сентябрь куни «Алмазар» МФЙда жойлашган 32-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари билан бирга Ўзбекистон Экология партияси Қўнғирот туман партия ташкилоти кенгаши томонидан «Озон қатламини химоя қилиш» куни муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.Озон қатлами ҳақида инсоният бир асрдан бери бонг уриб келади. Унинг емирилиб бориши ва инсоният учун туғдириши мумкин бўлган ҳалокатли таъсири ҳақида барчамиз ўқиганмиз, эшитганмиз. Кейинги икки аср давомида сайёрамиз миқёсида илм-фаннинг тараққий этиши, саноатнинг ривожланиши сайёрамизнинг табиий мувозанатига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Бугунги кунга келиб, инсоният экологик танглик аталмиш глобал муаммога рўбарў келди.

Мактаб ўқувчилари азон қатлами билан боғлиқ барча маълумотларга эга булиб, сўровларига жавоблар олишди. Тадбир сунгида экология саналари ва атроф мухитни химоя қилишга боғлиқ сўровномалар тулдиришди.

Skip to content