Қўнғирот туманида 2-dx shakli “Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида”ги давлат статистика ҳисоботини тузиш, умумлаштириш, тақдим этиш тўғрисида семинар ўтказилди

Қўнғирот туманида 2-dx shakli “Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида”ги давлат статистика ҳисоботини тузиш, умумлаштириш, тақдим этиш тўғрисида 2022-йил 8-сентябрь куни семинар ўтказилди. Семинарни Қўнғирот тумани статистика бўлими бошлиғи К.Турганбаев очиб, йиғилиш қатнашчиларига кириш сўзи билан бошлади ва кун тартибидаги масалалар бўийча тушинчалар берди.

Йиғилишда маҳалла ва қишлоқ фуқоралар йиғини тегишли ходимлар статистика ҳисоботларини тузиш ва уларнинг тегишли органларга тақдим этилиши буйича айтиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 11 октябрдаги 10-мб-сон қарорига 37-илова “Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича 2-dx shakli ҳисоботини қандай топширилиши, даврийлиги eStat 4.0 интернет платформаси орқали йилда икки марта (1 июль ва 1 январь ҳолатига)  (ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай) топширишни тушинтириб ўтди, шу билан бирга 1 апрель ва 1 октябрь ҳолатига даврларида статистика кузатувлари ташкил этилади ва танланган маҳалла фуқора йиғинидан 80-100 хўжаликлардан кузатув ўткизиладигани хаққида айтиб ўтди.

Бундан ташқари, 2024 йилда “Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26-февралида чиқарилган №104 сон қарорининг қишлоқ хўжалиги соҳасини рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш тўғрисида ва бунда деҳқон хўжаликларининг рўйхатдан ўтказишда ўрни алоҳида эканлиги тўғрисида айтиб ўтди.

Қўнғирот тумани Статистика бўлими

Skip to content