«Ўғрини қароқчи урди…»

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туман бўлими ва бошқа хуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 6-минтақавий худуд тассаруфидаги 27-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум С.Э.нинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Ф. ариза муаллифи С.Э.нинг ишончига кириб, 400 млн сўм эвазига ўзининг Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов департаментида ишловчи танишлари орқали Олий суд судъяларга айттириб озодликка чиқариб беришни ваъда қилиб, ариза муаллифи С.Э.дан жами 32 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланди ва ундан кимёвий ишлов берилган 32 500 АҚШ долларлар ашёвий далил тариқасида олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро И.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖИБ Қўнғирот туман судининг хукми билан фуқаро Г.Н.га нисбатан ушбу моддалар билан айбли деб унга тегишли жазо тайинланган.

Б.Д.Жугинисов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туман бўлими инспектори

Перейти к содержимому