Пора олди, лекин…

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туман бўлими ва бошқа хуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда фуқаро А.Н.нинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.Н. ариза муаллифи А.Н.нинг ишончига кириб, 1100 АҚШ доллар эвазига уни Қозоғистон Республикасидаги Академик “А.Қуатбеков” номидаги халқлар дўстлиги Университетининг “бухгалтерия” факультетига шу Университетда ишловчи “Қ” исмли танишлари орқали имтихонсиз ўқишга киритиб беришни ваъда қилиб, ариза муаллифи А.Н.дан 1100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ушланди ва ундан кимёвий ишлов берилган 1100 АҚШ долларлар ашёвий далил тариқасида олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Г.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖИБ Қўнғирот туман судининг хукми билан фуқаро Г.Н.га нисбатан ушбу моддалар билан айбли деб унга тегишли жазо тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туман бўлими бошлиғи,
адлия маслаҳатчиси Р.Х.Камалов

 

Перейти к содержимому