Қўнғирот тумани ҳокими Бекзод Мадаминовнинг ва сектор бошлиқларининг фуқаролар учун сайёр қабули ўтказилди. Ўнда фуқаролар бандлик, уй-жой, тиббий ёрдам, кредит ва бошқа масалалар бўйича туман ҳокимига мурожаат қилди.
Фуқаролар томонидан қилинган барча мурожаатлар тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, уларни қаноатлантириш чоралари кўрилди. Айримларига қонуний тушунтириш берилиб, муддат талаб қиладиганлари эса тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.