Ҳунарлининг қўли олтин”
Қўнғирот туманидаги “Қаратал” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Парахат Шоланбаев бугун қўл меҳнати билан қозоқ халқининг соз асбоби бўлган дўмбира ясаб, элнинг эътибори, ҳурмат-иззатига эришмоқда.
Парахат ёш бўлишига қарамай, уйида ўтириб ҳалол меҳнати билан оиласини таъминлаш билан бирга ёшларга ҳунар сирларини ўргатмоқда. Ёш уста уйи ёнидаги устахонасида ўзи билан бирга 4 та ёшнинг бандлигини таъминлаган.