Кузги шудгор– мўл ҳосил гарови

Экинлардан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорнинг аҳамияти катта.
Ота-боболаримиз “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда” деб бекорга айтишмаган. Зеро, сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.
Қўнғирот туманида ҳам кузги шудгорлаш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Қўнғирот давлат ўрмон- ов хўжалигининг “Хорезм” ОФЙ ҳудудидаги даласида 2025- йил ҳосили учун пухта замин яратиш юзасидан кузги шудгорлашни сифатли ўтказиш, дала четларига кўчат экиш, ички ариқларни тозалаш ҳамда бетонлаштириш, тўқсонбости экинларини экиш тадбирини сифатли ўтказишга бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Тешаев, туман ҳокими Б. Мадаминов, секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжалиги раҳбарлари, механизаторлар иштирок этишди. Семинарда 2025 йил ҳосили учун шудгорлаш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш комплекс чора-тадбирлар ижросини тўлақонли таъминлаш бўйича долзарб вазифалар юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Тадбирда ерларни сифатли ва юқори унум билан шудгорлашга эришиш учун трактор ва плуглар олдиндан ишга шай ҳолга келтирилиши, далалар эса ҳайдовга тайёрланган бўлиши ҳамда ҳайдов тўғри ташкил этилиши доимо назоратланиши тўғрисида тавсиялар берилди.
Семинар давомида шудгорлаш, дала четларига кўчат экиш, дала маданияти, ички ариқларни тозалаб чопиш ва бетонлаштириш, боғ оралари ҳамда карта қирғоқларига тўқсонбости усулида экинлар экиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича топшириқлар берилди. Тадбирда механизаторларга озиқ-овқатлар тарқатилди.

 

    

Skip to content