Семинарда Қорақалпоғистон Республикасы Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Дарьябай Кайыпов ва туман ҳокими Бекзод Мадаминов сўзга чиқиб, ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан тизимли ташкил этиш, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш масалалари хусусида тўхталди. Маълумот учун, жорий йилда туман бўйича 4390 гектар майдонда ғалла етиштирилган бўлиб, ҳосилни ўриб-йиғиб олишда 13 та юқори унумли комбайнлар ишлатилади.
Қўнғирот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати