Қўнғиротта “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви: Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва фаоллигини ошириш устувор вазифа

Қўнғиротда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида туман ҳокими Бекзад Мадаминов йигит-қизларни қизиқтирган масалалар, ўйлантираётган муаммоларга ижобий ечим топиш чораларини кўрмоқда.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ҳам ёш авлоднинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантиришга эътибор қаратилди.
Ўзининг ҳақиқий етакчилиги, ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўла олган, иш фаолиятини намунали йўлга қўйган ва рейтинги юқори бўлган ёшлар етакчилари ва фаол ёшларга қиммат баҳоли совғалар топширилди.

 

Skip to content