Қўнғирот туманида “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Бекзод Мадаминов сўзга чиқиб, соҳа фидойилари ва фахрийларини бугунги байрам муносабати билан табриклади.Тадбирда таъкидланганидек, соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ўз осойишталигидан, керак бўлса жонидан кечиб амалга ошираётган фидокорона хизматлари доимо қадрланади ва алоҳида эъзозланади. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, соҳани инсонпарвар ва халқчил тизимга айлантириш, очиқлик ва шаффофлик муҳитини кучайтириш, бу йўлда фидокорона меҳнат қилаётган соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш масалаларига давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. Соҳа ходимлари ўз вазифасини эмин-эркин бажариш йўлида, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини сақлаш, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш каби кўплаб йўналишлар бўйича эзгу ишлар олиб бормоқда.Ўтказилган байрам тантанасида шундай масъулиятли вазифаларни бажариб келаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари ва ветеранлар туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Байрам тадбири маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.