Energiya resurslarınan oqilona foydalanish- vaqt talabi

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.А.Таджиев томонидан Қўнғирот туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2024 йилдаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-222-сонли қарори ижроси ҳамда ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, энерго тежамкор горелкаларни ўрнатиш, дудбўронларни тозалаш, куз қиш мавсумига тайёргарлик ва иқтисод кўрсаткичларининг хаққонийлиги билан танишиб чиқди.
Хусусан, Қўнғирот тумани МГҚБ корхонаси, Қўнғирот ТСТБ, Қўнғирот темир йўл узели бошқармаси корхоналарида Давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатиб берилган “Энергетика хавфсизлиги-Давлат хавфсизлиги” тамойили асосида ишларни ташкил қилиб, дастлаб энергетик балансни шакллантириш, ресурсларни тежамкорлигига эришиш ҳамда ўғирликни оқибати билан эмас, балки олдини олиш билан шуғулланиш лозимлиги қайд этилди.

Skip to content