Сессияда Қўнғирот туманидаги фаолияти тугатилиб, давлат рўйхатидан чиқиб кетган фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган ер ижара шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги,
фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини ташкил этиш учун ер майдонларини электрон аукцион савдосига чиқариш туғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар томонидан Кенгашниң 2024 йил 1 март санасидаги “Қўнғирот тумани ҳокимлигининг туманда қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил қилиш, “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида деҳқон хўжаликларини ташкиллаштириш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ер майдонларни электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш юзасидан таклифлари ҳақида“ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала мухокама қилинди.Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўнғирот туманидаги Халқ қабулхонасига 2024 йилнинг биринчи чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар, шунингдек секторлар томонидан олиб борилган ишлар ва муаммоларини ўрганиш натийжалари тўғрисида ахбороти тингланди. Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.