Президентимизнинг ғамхўрлиги ва эътибори натижасида қорақалпоғистонлик ёшларга қатор имкониятлар яратиб берилмоқда. 2022 йил 31-августдаги 213-сон Президент фармони билан Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшовчи ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун 2023-2024 ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3 минг квота, тўлов-контракт асосида қўшимча 6 минг 500 квота ажратилган эди.Фармон билан қорақалпоғистонлик 6500 ёшларнинг қўшимча квота асосида давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кириши ва олийгоҳда билим олиши учун имконият яратилиши белгиланган бўлиб, жорий йилда ҳам қўшимча квоталар ажратилади.