Қурилиш соҳасида пудрат ишларини олиб борувчи корхона ва ташкилотлар диққатига

Қўнғирот тумани ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган танлов комиссияси томонидан реновация дастури доирасида Қўнғирот тумани “Озодлик” МФЙ Беруний кўчасидаги 8-сонли икки қаватли 8 хонадонли уйни бузиб, янгидан қуриш лойиҳаси бўйича ташаббускор ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов жорий қилинмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида ташаббускор ташкилотлар объектнинг буюртмачиси ва пудратчиси ҳисобланади ҳамда молиялаштириш манбаси ташаббускор тадбиркорлар ва банк кредитлари ҳисобидан.

Танлов жараёнида ташаббускорлар томонидан топширилиши зарур ҳужжатлар қуйдагича:

  • реновация қилиниши белгиланган икки қаватли уй мулкдорларига бериладиган компенсация бўйича таклифи ва мулкдорлар билан келишуви (максимал 20 балл);
  • солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича қарздорликнинг йўқлиги (максимал 10 балл);
  • уларга нисбатан киритилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги (максимал 10 балл);
  • ташкилотда қурилиш тоифасидаги рейтинг даражаси мавжудлиги (максимал 10 балл);
  • ташаббускор корхона бўйича маълумотлар, охирги 5 йилда амалга оширган ишларидан келиб чиқиб (максимал 10 балл);
  • махсус техникалари мавжудлиги (максимал 10 балл);
  • молия ресурсларининг мавжудлиги (максимал 10 балл);
  • бирламчи лойиҳа-смета ҳужжатлари (максимал 10 балл)
  • Коррупцияга йўл қўймаслик бўйича аризалар мавжудлиги (максимал 10 балл).

Ташаббускорлар томонидан мазкур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Қўнғирот тумани ҳокимлигига 10 кун муддатда топширилишини таъминлаш зарур.

Юқорида қайд этилганлардан келиб  чиқиб, кўп қаватли уй-жойлар қуриш бўйича таклифи мавжуд тадбиркорлик субъектларини мазкур танловда қатнашишга чақирамиз.

Мурожат учун: 946711014 ,93 366 94 49

Қўнғирот тумани
ҳокимлиги

 

 

 

 

 

 

 

Skip to content