Халқ депутатлари Қўнғирот тумани кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда депутатлар, туман хокимининг ўринбосарлари, бўлим раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари, жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари, туман фаоллари  ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Сессиянинг кун тартибида
халқ депутатлари Қўнғирот тумани  кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини дизимга олиш масаласи кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди. Шундан сўнг Халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламенти ва туман комиссиялари тўғрисидаги режаси тасдиқланди.
Сессияда Мадаминов Бекзад Баҳодировични тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг фармойиши ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг Б. Мадаминов ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурини ўқиб эшиттирди. Масала бўйича сессия иштирокчилари ва қатор депутатлар сўзга чиқиб Б.Мадаминовнинг номзоди мақулланди. Кун тартибидаги масала бўйича сўзга чиқганларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиниб,  Мадаминов Бекзад Баҳодировични  тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг фармойиши тасдиқланди.Халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгашининг биринчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар тўлиғи билан кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Skip to content