Қўнғирот тумани сектор раҳбарлари туман ҳудудида яшаб, ҳозирда чет элга ишлаш мақсадида кетган ёшлар билан телеграм платформаси орқали видеочатда суҳбатлашди.Суҳбат давомида ёшлар ўзларининг иш фаолияти ҳамда ойлик даромади ҳақида маълумотлар бердилар.Сектор раҳбарлари ҳар бир ёш билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва таклифларига қонуний ёрдам беришга тайёр эканлигини айтиб ўтди. Ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида масъул ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.