РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Қўнғиротда ёшлар билан ишлашда янгича ёндошувлар, чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш мақсадида ёшлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Қўнғирот тумани ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ана шундай тадбирлардан бири бўлди.Умумий ўрта таълим ва касб-ҳунар мактаблари битирувчи ўқувчилари, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар, санъат, маданият ва спорт соҳаларида юқори натижаларни қўлга киритган ёшлар бир манзилга жам бўлди. Учрашув давомида ёшлар ўзларининг таклифлари бўйича мурожаат қилишди.  Учрашувнинг яна бир қизиқ жиҳати шундаки, раҳбарлар учрашув давомида босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида ёшларга сўзлаб, мотивация беришди. Мақсад ёшларни интелектуал билимли ва салоҳиятли инсонлар бўлиб, камол топиши ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш.

Skip to content