Бугун дунё тез ўзгариб, ундаги воқеалар, мафкуралар, ғоялар тўқнашуви, шунингдек, турли ҳудудларда содир булаётган ҳарбий мажоралар бизни ҳар қачонгидан сергак ва огоҳ бўлишга ўндайди. Инсон ўзи учун ҳаловат ва тинчликни ўзи идроки, мехнати ва билими билан таъминлайди.
Огохлик ва сергаклик масаласи айниқса Давлат чегарасига яқин ҳудудларда яшовчи фуқароларимиз учун долзарб масала бўлиб, Аллох ато этадиган тинчлик неъматини асрай олиш ҳаммамизнинг ўз қўлимизда ҳисобланади.
Маълумки юртимиз диёрига кириб келишда ҳар қандай шахс ва транспорт воситалари аввалам бор Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали кириб келади. Албатта бу ўринда юртимизга кириб келишлари ёки чиқиб кетишлари учун Ўзбекистоннинг дарвозалари ҳисобланувчи чегара-божхона постлари хизмат қилиб келади. Ҳозирги кунда, Янги Ўзбекистон бутун дунёга ўз эшикларини очиб, қўшни ва бошқа хорижий давлатлар билан дўстона алоқалар ўрнатган бўлиб, туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида кўпгина давлатларнинг фуқароларига нисбатан визасиз режим жорий этилмоқда.
Бироқ, ушбу имкониятлардан ғаразли ва номақбул тартибда фойдаланаётган, Ўзбекистон Республикасида бўлиш, Давлат чегараси орқали ноқонуний равишда кесиб ўтиш ҳолатлари содир бўлмоқда.
Мисол учун, 2024 йил 1-январ куни, барчанинг байрам кайфиятида эканлигидан фойдаланиб, Шри-Ланка фуқаролари 1996 йилда туғилган Пиразепан Расаратхам ва 2001 йилда туғилган Вижаяраса Тарсика исмли шахслар “Даутата” чегара-божхона постидан узоқ булмаган масофадан Давлат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтган ҳолда, Қозоғистон Республикаси ҳудудига ўтиб кетган.
Ушбу ҳолатда, ушбу Шри-Ланка фуқаролари Қўнғирот шаҳридаги ҳамда “Даутата” чегара-божхона пости атрофидаги умумий овқатланиш масканлари ва мехмонхоналарга жойлашган бўлиб, айрим фуқароларимизнинг лоқайдлиги ва эътиборсизлиги оқибатида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг бузилишига олиб келди.
Юқоридаги вазиятда шуни эътиборга олиш зарурки, Ўзбекистонда электрон виза олиш имконияти мавжуд булган, Шарқий Осиё давлатлари (Бангладеш,Хиндистон, Шри-Ланка, Непал ва .б. ), Форс кўрфази давлатлари (Бахрейн, Эрон, Қувайт, Қатар, Саудия Аробстони ) ва бошқа давлатлар (Албания, Алжир, Ангола, Бутан, Боливия, Хитой, Колумбия, Эквадор, Миср, Фиджи, Гвинея-Бисау, Гаяна, Гонконг, Джордания, Кирибати, Лаос, Ливан, Македония, Марокаш, Науру, Ғарбий Корея, Уммон, Палау, Парагвай, Перу, Филиппин, Самоа, Сейшел ороллари, Суринам,Тайланд, Тонга, АҚШ, Уругвай, Ваниату, Венесуэла, Въетнам) фуқароларининг РФ, Азарбайжон, Грузия ва кейинчалик Европа иттифоқи давлатларига чиқиб кетишлари учун Ўзбекистон ҳудудидан транзит сифатида фойдаланилиши туфайли ноқонуний ҳаракатлар содир бўлмоқда. Шу сабабли, доимий огохлик давр талаби бўлиб, чегара олди ҳудудларида бегона ва шубхали шахслар пайдо бўлганда эътиборли бўлиш зарур ҳисобланади.
Сўнгги сўз ўринида айтиш мумкинки, Ватан равнақи ва озодлиги, юртимиз тинчлиги йўлида ҳамма бир тану бир жон бўлиб курашсагина юртимиз тобора обод бўлиб боради.
Гули Еркебаева.
Журналист.