Сессия кун тартибида Қўнғирот тумани мажбурий ижро бюроси томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар, Халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгашининг 2023 йил 14 июлдаги «Қўнғирот тумани ҳокимлигининг ер фондида бўлган ерларда «Яшил боғлар яратиш тўғрисидаги»ги VI-59-69-13-185-K/23-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш , Қўнғирот тумани ҳокимлиги ер фондида бўлган ерларда “Ҳокимлик боғи”, “Яшил белбоғ”, “Яшил боғлар” яратиш;
Халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи Қўнғирот тумани сайлов комиссияси таркибини тасдиқлаш;
Қўнғирот туманини ишсизликдан ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда сектор бошлиқлари томонидан маҳаллаларда ишларни ташкил этиш чора-тадбирлари;
5-боcқич “Аёллар дафтари”ни тасдиқлаш, маҳаллий бюджет харажатларининг 2023 йил IV чорак режасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2024 йил 30 январдаги КҚ-666-IV-сонли қарорига асосан «Ташаббусли бюджет» процессларини ўтказиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Қонуни ва ишчи комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 13 декабрдаги 37-87-IV/КҚ-642—IV-сонли Қўшма қарорининг Қўнғирот туманида ижроси,
туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2024 йилга мўлжалланган дастурини тасдиқлаш, “Жаслық” ШФЙ ҳудудидаги кўп қаватли турар жойларга хизмат кўрсатувчи “Тулей” ҳусусий турар-жойлар эгаларининг ҳомийлигининг нереал қарздорлик деб топилган қарздорликни сўндириш ва тузилган далолатномаларини тасдиқлаш,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январь кунги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги ПФ-15-сонли фармонининг ижроси бўйича Қўнғирот туманида экспортбоп маҳсулотларини етиштириш бўйича деҳкон хўжалигини ташкиллаштириш учун электрон онлайн аукционга чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳаларни тасдиқлаш, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди узуридаги “Саховат ва кўмак” фондига тушган маблағларни мақсадли сарфлаш, секторлар кесимида “Темир дафтар” асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.