(Ўзбекча) Ишчи гуруҳ аъзолари жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг  2023-йил 4-январдаги 01-09/4-0112-сонли топшириқ хатида “Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, ҳудудда амалга ошириладиган ишларни тизимли равишда назорат қилиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ графиги тасдиқланган.


Бугун Қўнғирот туманига мазкур топшириққа асосан Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Г.Халмуратова, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шубаси мудири Ш.Атаев  ишчи гуруҳ аъзолари ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароитлари, туманнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш соҳаси, соғлиқни сақлаш соҳаси, аҳолининг бандлигини таъминлаш соҳаси, айниқса “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг бандлигини ўрганиб, соҳаларда учраётган муаммолар, уларнинг ечими учун кўрилаётган чоралар бўйича жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказди.

Муаммоларнинг келиб чиқиши ва уларни бартараф қилиш учун жойларда учрашувлар ташкил қилиниб тегишли кўрсатмалар берилди.

Skip to content