Юртимиз ободлиги – кўнглимиз ободлиги!

Ҳар йили баҳор келиши билан кўчалар, маҳаллаларни обод қилиш, атрофни озода, саранжом- саришта ҳолатга келтириш ўзига хос анъанага айланган.

Қўнғирот туманида Наврўз умумхалқ байрамини ва муборак Рамазон ойини кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида бугун «Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» тамойили доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига старт берилди.

Шу муносабат билан кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Бекзод Мадаминов сўзга чиқиб, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш орқали экологик офатнинг салбий таъсирини камайтиришга эришиш мумкинлигига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, мамлакатимизда эълон қилинган «Долзарб ойлик» доирасида фуқароларнинг томорқадан унумли фойдаланишини ташкил этган ҳолда аҳоли даромадларини ошириш ва камбағал оилалар билан манзилли ишлаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Ҳашар давомида кўча-хиёбонлар, қабристонлар ободонлаштирилади, ҳар бир маҳаллада тозалик ишлари олиб борилди.

Азиз Қўнғиротликлар!
Бугунги ҳашарда барчамиз фаол қатнашайлик!
Маҳалламизнинг, кўчамизнинг тозалигига бефарқ бўлмайлик!

 

Skip to content