Қўнғирот туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига старт берилиши муносабати билан «Янги Ўзбекистонда обод ва фаровон яшайлик!» шиори остида Гала-концерт бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Абат Мамутов сўзга чиқиб, барчани мамлакатимизда эълон қилинган «Долзарб бир ойлик» давомида шаҳримизнинг тозалиги ва кўкаламзорлаштирилишига ўз ҳиссасини қўшишга чақирди. Концертда элимиз суйган эстрада юлдузлари халқимизга манзур қўшиқларни ижро этди.





